Самарқандда Malibu ва Hyundai тўқнашиб кетди

Самарқандда Malibu ва Hyundai тўқнашиб кетди
Фото: ЙҲХББ
Маълум қилинишича, 9 апрель куни соат 21:30 да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Ибн Сино ва Даҳбед кўчалари кесишган чорраҳада 1995 йилда туғилган ҳайдовчи А.Ж. бошқарувидаги Hyundai Bongo ҳамда 1994 йилда туғилган ҳайдовчи Ф.Х. бошқарувидаги Malibu иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Самарқандда Malibu ва Hyundai тўқнашиб кетди
Фото: ЙҲХББ
Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилган. Тўқнашув содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар