19:00 / 13.04.2021
2 225

Гурланда ажрашган оилалар яраштирилди

Гурланда ажрашган оилалар яраштирилди
Бюронинг Хоразм вилоят ҳудудий бўлимларида томонидан ажрашга оилаларни тиклаши, вояга етмаган фарзандларнинг баркамол тарбия топиши, ажрашган оилалар сонининг камайтириш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бюронинг Гурлан тумани бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Шовоттуманлараро судининг 24.02.2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Б.Адан ундирувчи С.А.нинг фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандлари вояга етгунига қадар алимент ундириш тўғрсидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тўғри ҳуқуқий тушунтириш тадбирларидан сўнг уларнинг оиласи яраштирилиб, эндиликда бирга яшаб ҳаёт кечиришмоқда. Оддийгина айтганда, қарздорнинг оиласини тиклаши, вояга етмаган фарзанднинг баркамол тарбия топиши, ажрашган оилалар сонининг камайишига эришилди.

Шунингдек бўлим ходимлари томонидан қарздор Р.Р.дан ундирувчи Н.Юнинг фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандлари вояга етгунига қадар алимент ундириш тўғрсидаги ижро ҳужжати бўйича ҳам тарафлар ярашувига эришилди.

Бундан ташқари, бўлим ходимлари томонидан қарздор О.Қ.дан ундирувчи Б.Р.нинг фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандлари вояга етгунига қадар алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича ҳам тарафлар ярашувига эришилди.

Келгусида мазкур оилаларнинг 5 нафар фарзандлари бағри бутун бўлиб, меҳрга тўлиб улғаядилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гурланда ажрашган оилалар яраштирилди