15:23 / 15.04.2021
2 007

«Афросиёб» поездида унутиб қолдирилган 9 минг долларга яқин пул эгасига қайтарилди

«Афросиёб» поездида унутиб қолдирилган 9 минг долларга яқин пул эгасига қайтарилди
Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишида қатновчи «Афросиёб» поездида йўловчи томонидан унутиб қолдирилган пуллар ўз эгасига қайтарилди, деб хабар беради ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси.

Фото: ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси
Маълум қилинишича, 13 апрель куни 762-сонли Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишидаги юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездининг 5-вагонида ичида 8850 АҚШ доллари, 1,93 миллион сўм пул, иккита фуқаролик паспорти ва шахсий буюмлари мавжуд эркаклар қўл сумкаси йўловчи А.Қ. томонидан унутиб қолдирилган.

«Ушбу ҳолат Транспортда ХТББ Йўловчи поездларини кузатиш баталёни ходими Ш.Худайберганов томонидан аниқланди», — дейилади хабарда.

Қўл сумкаси холислар иштирокида керакли ҳужжатлар асосида расмийлаштирилиб, ўз эгасига тўлиқ ва бешикаст ҳолда етказилган.

Фуқаро Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ЙПКБ ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиргани айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Афросиёб» поездида унутиб қолдирилган 9 минг долларга яқин пул эгасига қайтарилди

Жамият янгиликлари