13:14 / 17.04.2021
4 349

Ўзбекистонда 18 апрелдан карантин талаблари кучайтирилади


Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони ошиб бораётгани сабабли 18 апрелдан бошлаб мамлакат бўйлаб карантин қоидалари кучайтирилади. Бу ҳақда Республика махсус комиссияси йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди.

18 апрелдан киритилаётган ўзгаришлар:
— ИИВ, Миллий гвардия, Санитария эпидемиология хизмати, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш, қўлларни антисептик билан зарарсизлантириш тадбирлари назоратини кучайтиради ва қоидабузарларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминлайди.
— Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Санитария эпидемиология хизмати билан биргаликда коронавирус аниқланган ҳар бир мактабгача таълим, умумтаълим муассасалари, коллеж, лицей ва олий ўқув юртларининг фаолиятини икки ҳафтага тўхтатиш ҳамда ўқиш икки ҳафта онлайн режимида амалга оширилишини таъминлайди.
— Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, барча ташкилот, корхона ва муассасалар, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасалар кириш қисмида ниқобда бўлиш, тана ҳароратини ўлчаш, қўлларни антисептик билан зарарсизлантириш амалиётига риоя этилишини қатъий таъминлаши лозим бўлади. Карантин қоидаларига риоя этмаган муассасалар фаолияти вақтинча ёпилиши мумкин.
— Транспорт вазирлиги ва Санитария эпидемиология хизмати жамоат транспортлари тизимини 50 фоиз миқдорида йўловчилар ташилишини ва шу мақсадда йўналишли транспорт воситалари сонини ошириш ҳамда охирги бекатда дезинфекция ишларини амалга оширилишини таъминлайди. Темир йўл вокзаллари, аэропортларда карантин қоидаларига амал қилинишини қатъий назоратга олинишини таъминлайди.
— ИИВ, Миллий гвардия, Санитария эпидемиология хизмати, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Мусулмонлар идораси тўй ва бошқа маросимларда 100 кишидан ортиқ бўлмаслик, ифторлик маросимларини фақат оила даврасида ўтказиш, масжидларда жамоат намозлари, хусусан Рамазон ойи муносабати билан таровиҳ намозларини масжидларнинг очиқ ҳаводаги майдонларида тиббий ниқобда бўлиш ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этишни таъминлайди.
— Кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида уларнинг сиғимини 50 фоиздан ортиқ бўлмаган ҳолатда фаолият юритиши лозим, лекин максимал сони 100 кишидан ортиши керак эмас.
— 1 майдан бошлаб концерт томоша дастурларини ёпиқ маданият саройларида ўтказиш тўхтатилади.
— ИИВ, Миллий гвардия, Санитария эпидемиология хизмати, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, маҳалла идоралари билан биргаликда уй шароитларида даволанаётган беморларнинг хонадонларида карантин қоидаларига амал қилиниши устидан қатъий назорат қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 18 апрелдан карантин талаблари кучайтирилади