Қашқадарёда метан заправкада турган Nexia’нинг газ баллони портлаши оқибати бир киши ҳалок бўлди

Қашқадарёда метан заправкада турган Nexia’нинг газ баллони портлаши оқибати бир киши ҳалок бўлди
Фото: «Xabar.uz»
Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида Nexia-1’га ўрнатилган газ баллони портлаб кетди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

22 апрель куни соат 07:07 да содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Шохобчанинг бир нафар ишчисига жароҳат етган бўлиб, у Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалига ётқизилган.

Вилоят ИИБ, ФВБ, соғлиқни сақлаш бошқармаси ва прокуратураси ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар