18:57 / 23.04.2021
2 265

Арнасойлик ота фарзанди учун 18 ёшга тулгунга қадар алиментни тўлади

 
Мажбурий ижро бюроси Арнасой туман бўлим иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 09.04.2013 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Г.Б. ҳисобидан ундирувчи Қ.Б. фойдагига вояга етмаган 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун энг иш ҳаққи ва барча даромадларининг 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш ижро иши мавжуд.
         
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор Арнасой туманидаги 15-сонли умум таълим ўрта мактабида директор лавозимида ишлаб келаётганлиги аниқланган бўлиб алимент тўловларини тўлаш бўйича иш жойига талабнома юборилган ҳамда алимент тўловлари ойма-ой ўз вақтида тўланиши таъминланган.

Шунингдек қарздорга нисбатан 2018 йил 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги  Қонуннинг 421-моддасига асосан Ўзбекистон  Республикасидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Ижро харакатлари давомида 2021 йил 03 март куни қарздор Г.Б. ундирувчига фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар ҳисобланган  30 млн. сўм  алимент пулларини тўлиқ тўлаб берилган ва давлат ижрочиси томонидан қарздорга қўлланилган барча чекловларни бекор қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Арнасойлик ота фарзанди учун 18 ёшга тулгунга қадар алиментни тўлади