00:09 / 28.04.2021
1 413

«Спутник V» вакцинаси билан эмланиш бепул — Санитария-эпидемиология хизмати

«Спутник V» вакцинаси билан эмланиш бепул — Санитария-эпидемиология хизмати

Фото: Reuters
Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси билан эмлашнинг пуллик бўлиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмайди, дея хабар берди Санитария-эпидемиология хизмати матбуот котиби Муҳаммаджон Бозоровга таяниб «Gazeta.uz».

Ижтимоий тармоқларда «Спутник V» вакцинаси билан эмлашнинг нархи 500 минг сўмгача эканлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
«Россиядан келтирилган ‘Спутник V’ вакцинаси пуллик бўлмайди. Бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Биз ‘Спутник V’ вакцинаси билан эмлашни бошлашни энди режалаштиряпмиз», — деди матбуот котиби.

Муҳаммаджон Бозоров Ўзбекистон аҳолиси учун «Спутник V» вакцинаси, бошқа вакциналар қатори — хитой-ўзбек вакцинаси ZF-UZ-VAC2001 ва AstraZeneca (Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган Covidshield) вакцинаси каби бепул бўлишини таъкидлади.

Биринчи босқичда вакцина билан 65 ёшдан катталар ва тиббиёт ходимлари эмланади.
Эслатиб ўтамиз, 27 апрель куни Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг иккинчи партияси 50 минг дозада олиб келинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » «Спутник V» вакцинаси билан эмланиш бепул — Санитария-эпидемиология хизмати