17:42 / 30.04.2021
2 747

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан суҳбатда «Тошкентда қабул қилинган мажбуриятларни сўзсиз бажариш муҳим»лигини қайд этди


Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг 2021 йилнинг март ойида Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Тошкентга келганида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида бир қатор ҳужжатлар имзоланганди. Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқотда қўшма қарор ва келишувларни амалга ошириш масалаларига тўхталиб ўтди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, суҳбат давомида қабул қилинган мажбуриятларни сўзсиз бажариш ва устувор лойиҳаларни илгари суриш мақсадида фаол алмашинувларни давом эттириш ва ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг март ойидаги ташриф доирасида кўп қиррали Ўзбекистон—Қирғизистон шериклигининг деярли барча йўналишларини қамраб олган 22 та ҳужжат имзоланганди. Қарийб 50 та қўшма лойиҳани амалга ошириш назарда тутилган Саноат кооперациясини кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси, Ўзбекистон—Қирғизистон Инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисидаги битим, электр энергиясини ўзаро етказиб бериш, Қирғизистонда гидроэнергетика объектларини қуриш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатлар шулар жумласидан.

Шунингдек, икки давлат ўртасида март ойида эришилган келишувларга мувофиқ, бир қатор чегараолди участкалари, хусусан, Унгар-Тоо тоғи Қирғизистонга ўтади. Ушбу ҳудудлар эвазига Ўзбекистон Кампиробод сув омборидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан суҳбатда «Тошкентда қабул қилинган мажбуриятларни сўзсиз бажариш муҳим»лигини қайд этди