23:43 / 30.04.2021
3 307

Давлат амалдорларининг хизмат машиналарига янги турдаги авторақамлар берилади


Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

1 июлдан бошлаб давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги хизмат автотранспортлари учун янги типдаги давлат рақами белгилари жорий этилади.


29 апрел куни қабул қилинган ҳукумат қарорига кўра, бу ишлар давлат органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ортиқча бюджет харажатларининг олдини олиш ва давлат мулкидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Қарорга кўра, Ички ишлар вазирлиги:
  • янги типдаги давлат рақами белгилари 1 июлга қадар тайёрланишини таъминлаши;
  • давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, зарур тушунтириш ишларини олиб борган ҳолда, ушбу қарор талабларини етказиши керак.
Бундан ташқари, ИИВ Адлия вазирлиги билан биргаликда 1 августга қадар автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилишини назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши талаб этилади.
Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 1 августга қадар:
  • хизмат автотранспорт воситаларининг давлат рақами белгиларини янги типдаги давлат рақами белгиларига алмаштириш учун уларнинг тегишли ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди;
  • хизмат автотранспорт воситаларини ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлардан озод қилинади.
  • 2021 йил 1 августдан бошлаб янги типдаги давлат рақами белгилари билан қайта рўйхатдан ўтказилмаган давлат органлари хизмат машиналарининг ҳаракатланиши тақиқланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Давлат амалдорларининг хизмат машиналарига янги турдаги авторақамлар берилади

Жамият янгиликлари