20:35 / 01.05.2021
2 205

Қайси вакцина: AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001 ёки «Спутник V»?

Қайси вакцина: AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001 ёки «Спутник V»?

Вакцинациянинг дастлабки ўн кунида AstraZeneca билан эмланиш 68 фоиз, ZF-UZ-VAC2001 билан эмланиш 32 фоиз бўлган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Иккинчи ўн кунликда эса AstraZeneca билан эмланиш 10 фоиз камайиб, 58 фоизга тушгани, ZF-UZ-VAC2001 билан эмланиш эса 42 фоизга етгани кўринмоқда.

28 апрелга келиб мамлакатимиз аҳолиси учун учинчи вакцина — «Спутник V»дан ҳам фойдаланиш бошланди.

Ой охирига келиб вакцинадан фойдаланиш кўрсаткичи AstraZeneca да 40,9 фоиз, ZF-UZ-VAC2001 да 58,4 фоиз, «Спутник V»да 0,7 фоизни ташкил қилган.

30 апрелдаги кунлик ҳолатга кўра, мамлакат бўйлаб 2181 нафар фуқаро AstraZeneca билан , 74 773 нафар аҳоли ZF-UZ-VAC2001 билан,  2356 нафар киши «Спутник V» билан эмланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Қайси вакцина: AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001 ёки «Спутник V»?