18:06 / 03.05.2021
2 975

«Африканча штамм»га дори кор қилмайди. Вакциначи?


АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева коронавирусга қарши вакцинация жараёнлари ва ҳолатлар ҳақида маълумот берди.

— Бугунги кунда ишлаб чиқилган вакциналар бирламчи пайдо бўлган коронавирусга қарши ишлаб чиқилган.
Вакциналар айнан бирламчи коронавирус инфекциясига қарши бўлса-да, британча штаммга таъсир этаётгани ҳақида маълумотлар мавжуд.
Лекин, африканча штамм ўзига хос кечуви, дори воситаларига турғунлиги ва вакцинациянинг бу штаммга таъсири бугунги кунда ўрганиш жараёнида.

Баъзи олимлар тахминига кўра африканча штамм баъзи беморларда дори воситаларга турғунлиги кузатилаётган бўлсада, вакцинация олганларда у штамм билан касаллансалар, касалликни енгил кечувини ўтишига эришиш мумкин, — деди мутахассис.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Африканча штамм»га дори кор қилмайди. Вакциначи?