12:06 / 04.05.2021
2 239

Тошкентда ретро автомобиллар марши бўлиб ўтади


Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Мудофаа вазирлиги томонидан кенг миқёсдаги ва оммабоп байрам тадбирлари ташкил этилмоқда, дея хабар берди вазирлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.

Қайд этилишича, 4–7 май кунлари Тошкент шаҳри кўчалари бўйлаб уруш даврига оид ретро машиналар марши ҳамда аҳолининг гавжум жойларида уларнинг тўхташи ва ҳарбий ансамбл, ҳарбий оркестр жамоаларининг уруш йиллари акс эттирилган концерт дастурлари намойиш этилади. 

Ретро машиналар маршининг тўхташи ва ҳарбий ансамбл, ҳарбий оркестр жамоаларининг уруш йиллари акс эттирилган концерт дастурлари қуйидаги манзилларда бўлиб ўтади:
  • 4 май соат 14:00–17:00да. Мудофаа вазирлиги – 22 ҳарбий шаҳарча – М.Улуғбек боғи – Х.Олимжон мавзейи – Динамо стадиони – Ирригация институти – Бодомзор чорраҳаси – “Ғалаба боғи” – Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: М.Улуғбек боғи ва “Ғалаба боғи”;
  • 5 май соат 10:00–15.00да. Мудофаа вазирлиги – Қуролли Кучлар академияси – Тошкент Шимолий вокзали – Сергели бозори – Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: Тошкент Шимолий вокзали, Сергели бозори ва “Ашхобод” боғи;
  • 6 май соат 14:00–19:00да. Мудофаа вазирлиги – “ЭКО” бозори – А.Дониш кўчаси, “Мегапланет” – Юнусобод кўчаси “Корзинка” савдо маркази –Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: “ЭКО” бозори, “Мегапланет” ва “Корзинка” савдо маркази;
  • 7 май соат 10:00–17:00да. Мудофаа вазирлиги – “Тошкент сити” – “Халқлар дўстлиги” санъат саройи – “Чилонзор” деҳқон бозори – Мудофаа вазирлиги йўналишларида ҳаракат қилади. Тўхташ жойлари: “Тошкент сити”, “Халқлар дўстлиги” санъат саройи ва “Чилонзор” деҳқон бозори.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ретро автомобиллар марши бўлиб ўтади