20:02 / 05.05.2021
1 902

Кобальтга яширилган чангюткичлар белгиланган манзилга етиб бормади

 
Божхона органлари томонидан маиший техника буюмларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш йўналишидаги чора-тадбирлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари олдиндан олинган маълумот асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Қувасой-Қўштепа” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Д. Ҳ. бошқарувидаги “Кобалт” русумли автомашина кузатувга олинди.
 
Ушбу автомашина белгиланган тартибда тўхтатилиб кўздан кечирилганда, автомашина салони ва юкхонасида республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилган, ҳорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 28 000 000 сўмлик жами 35 дона икки хил турдаги “Samsung” номли чангютгичлар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кобальтга яширилган чангюткичлар белгиланган манзилга етиб бормади