Сурхондарё вилоятидаги АЁҚШда содир бўлган портлашда бир киши қурбон бўлди

1 дақиқа ўқиш1.8K
Сурхондарё вилоятидаги АЁҚШда содир бўлган портлашда бир киши қурбон бўлди
Фото:«Tergov.uz»
4 май куни Шўрчи тумани «Озод» маҳалласида қурилиши тугалланмаган АЁҚШда 52 ёшли А.Абдуназар пайвандлаш ишларини олиб бораётган бўлган.

У шохобча ҳовлисида жойлашган 20-25 тонналик (25 м3 ҳажмдаги) бензин-дизел ёқилғисини сақлаш учун мўлжалланган цистерна устида ишлаётган вақти цистерна ичида йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган ва ёнғин келиб чиққан.

Ушбу ёнғин оқибатида А.Абдуназар «бутун танасининг 90-95 фоиз термик куйиши» ташхиси билан тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан МЧЖ раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, одам ўлимига сабаб бўлса)  билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?