Фарғонада босқинчлик жиноятида айбланаётган тўрт нафар шахс суд биносидан қочиб кетгани айтилмоқда. Воқелик жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судида юз берган. Манбамизга кўра, судланувчиларнинг барчасига дастлабки терговдаёқ «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланган бўлиб, улар ички ишлар органи ходимларининг кузатуви ва назоратида суд мажлисига олиб келинган.
Шунга қарамай, оғир жиноятда айбланаётганлар қандай қилиб суд биносидан қочиб кетишга муваффақ бўлишган – бу энди катта савол.
Оғир жиноятда айбланаётганларнинг икки нафари ака-ука экани айтилмоқда. Яна икки нафари муқаддам бир неча марта судланган шахслар экани аниқ, — дейди «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди