14:46 / 10.05.2021
1 676

Истанбулда қийин аҳволда қолган 6 нафар ўзбекистонлик авиарейс билан ватанга қайтарилди


Фото: Ташқи меҳнат миграцияси
Туркиянинг Истанбул шаҳрига ишлаш мақсадида бориб, пандемия шароитида молиявий қийин аҳволда қолган ҳамда коронавирус касаллигини бошидан ўтказган Ўзбекистон фуқаролари ва уларнинг фарзандлари ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, улар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Мазкур мурожаатларни қаноатлантириш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Бош консулхона ва Халқаро миграция ташкилоти ҳамкорлигида белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилиб, фуқаролар Истанбул—Тошкент йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга олиб келинган.

«Молиявий қийин аҳволда қолган юртдошларимизни Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Халқаро миграция ташкилоти масъул ходимлари кутиб олди ва улар яшаш манзилига кузатилди», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Истанбулда қийин аҳволда қолган 6 нафар ўзбекистонлик авиарейс билан ватанга қайтарилди

Жамият янгиликлари