11:08 / 11.05.2021
1 553

Тезкор тадбирда 309,89 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланувига чек қўйилди


Тошкентти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари ва Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланувинини олдини олиш юзасидан Наманган вилояти, Учқўрғон тумани ҳудудида тезкор қидирув тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро К.Т. ўзининг яшаш хонадонида таҳминий оғирлиги 192,0 гр., ташқи кўринишидан “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини “Шартли ҳаридор”га сотган вақтида ходимлар томонидан тўхтатилиб қолинди.
          
Шундан сўнг, фуқаро ўзининг яшаш хонадонида сақлаётган, таҳминий оғирлиги 19,0 гр., “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини ходимларга тақдим қилди ва мазкур моддалар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Яна бир тадбир давомидаги аниқланган ҳолат, фуқаро К.Т.нинг кўрсатмасига асосан, Наманган вилояти, Учқўрғон тумани, уй олдида ҳаракатланиб кетаётган фуқоро А.Х. тўхтатилиб, ёнидаги буюмлари кўздан кечирилганида, эгнидаги шимининг орқа ўнг чўнтагида тахминий оғирлиги 100,95 грамм кўринишидан “Гашиш” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
                    
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 309,89 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланувига чек қўйилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тезкор тадбирда 309,89 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланувига чек қўйилди