10:43 / 11.05.2021
384

Тиббий дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тиббий дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

2021 йил 24 апрель куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан, ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Сайхунобод тумани ҳудудида тиббий дори воситаларининг ноқонуний айланувига қарши курашиш борасида тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида, олдиндан тезкор кузатувга олинган, А-373 йўлининг Наманган-Қарши йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Ўзбекистон фуқароси Т.О. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси Тошкент вилоятидан Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳудудига киришда жойлашган “Сайхун” ИИБ ЙПХ масканида вилоят ИИБ ЙПХ ходимлари иштирокида тўхтатилиб, ушбу автотранспорт воситаси юкхонаси холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган, шунингдек, тиббий дори воситаларини ташиш талабларига риоя қилинмаган ҳолда ҳар ҳил ҳажмдаги 58 та қоғоз коробкаларга жойлаштирилган, 83 турдан иборат, жами 5722 қутиларда тахминий қиймати 341 750 000 сўмлик тиббий дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Тиббий дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди