12:25 / 11.05.2021
2 172

«Абу Сахийда»да ўз акасини пичоқлаб қўйган фуқаро 5 йилга қамалди


16 декабрь куни Чилонзор тумани «Тошкент савдо маркази» комплекси ҳудудида Н.М. исмли фуқаро ўз акаси О.М.ни пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказгани ва О.М. олган тан жароҳати билан шифохонада вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.

«Gazeta.uz»нинг ёзишича, 10 май куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг очиқ суд мажлисида мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, суд ҳукми эълон қилинган.

Унга кўра, жабрланувчининг қонуний вакили — марҳумнинг рафиқаси қайнукаси оилани ягона боқувчиси экани, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги сабабли озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган. Ака-уканинг онаси ҳам худди шундай фикрда эканини маълум қилган.

Судланувчи Н.М.га Жиноят кодексининг 104-модда (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан Жиноят кодексининг 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Абу Сахийда»да ўз акасини пичоқлаб қўйган фуқаро 5 йилга қамалди