10:00 / 13.05.2021
2 290

Бухорода туғруқ мажмуаси реанимация бўлими мудири пора билан қўлга тушди


Бухорода шаҳар туғруқ мажмуаси реанимация бўлими мудири фуқародан пора олаётган вақтда қўлга олинди, дея хабар қилмоқда ЎзА.
Қайд этилишича, Миллий гвардия Бухоро вилояти бошқармаси ҳамда Департаментнинг шаҳар бўлими ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада 2021 йилнинг 7 май куни шаҳар туғруқ мажмуаси реанимация бўлими мудири, Бухоро шаҳар Уста Ширин кўчасида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро К.О. ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб, фуқаро Ҳ.Р.нинг келини бемор Л.М.нинг ҳомиласини жарроҳлик йўли билан дунёга келтирганлиги учун тамагирлик йўли билан кимёвий ишлов берилган 450 минг сўм пулларни талаб қилиб олган вақтда ашёвий далил билан жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг шаҳар бўлими томонидан фуқаро К.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 214-модда 3-қисми (давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода туғруқ мажмуаси реанимация бўлими мудири пора билан қўлга тушди