11:30 / 13.05.2021
1 345

Ўзбекистонга январь—апрель ойларида хориждан қарийб 2 млрд доллар пул жўнатилди


Ўзбекистонга 2021 йилнинг дастлабки тўрт ойида хориждан юборилган пул ўтказмалари ҳажми қарийб 1,99 миллиард долларни ташкил этди, деб хабар бермоқда Марказий банк матбуот хизмати.

Қайд этилишича, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 663 миллион долларга ёки 50 фоизга, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан эса 34 фоизга кўп.

Мамлакатга 2021 йил бошидан буён юборилган пул ўтказмалари ҳажми ҳар ой ортиб борган. Январь ойида 427 миллион доллар юборилган бўлса, февралда 463 миллион доллар, март ойида 525 миллион доллар, апрелда эса 577 миллион доллар юборилган.

Фото: Марказий банк
Чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори эса 478 миллион долларга етди. Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо қарийб 1,52 миллиард долларга етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонга январь—апрель ойларида хориждан қарийб 2 млрд доллар пул жўнатилди