16:06 / 13.05.2021
2 143

Telegram орқали ўзганинг пластик картасидан 2,5 млн сўм ечиб олган 10-синф ўқувчиси ушланди


Фото: ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси
Telegram орқали кийим-кечак савдоси билан шуғулланиб келувчи турли гуруҳ администраторлари билан ёзишмаларни амалга ошириб, уларнинг пластик карталаридан пул ечиб олган шахс ушланди, деб хабар беради ИИВ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси.

Маълум қилинишича, ушбу шахс Telegram’да фуқаро А.С.га тегишли бўлган кийим-кечак савдоси билан шуғулланувчи гуруҳда, номаълум профил эгаси томонидан «Қаршига доставка борми, агарда бор бўлса клик орқали пул ўтказиб бераман, Click тизимига уланган телефон рақамингизни айтинг, телефонингизга код бориши керак, ушбу кодни айтсангиз пулингиз тушади» деган маънодаги ёзишмаларни амалга оширган. Ва бу орқали у 19 март куни соат 20:42 ларда 2,4 миллион сўмдан ортиқ пулларни рухсатсиз ечиб олган.

Олинган тезкор маълумотлар натижасида 25 апрель куни Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудида ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилган. Тадбирда мазкур ноқонуний ҳаракатни Тошкент вилоятида яшовчи, 17 ёшли 10-синф мактаб ўқувчиси Х.Д. содир этгани аниқланган. Унга тегишли бўлган бир дона Xiaomi Redmi Note 8 Pro маркали телефон қурилмаси ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Фуқаро Х.Д.га Фарғона вилояти Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Telegram орқали ўзганинг пластик картасидан 2,5 млн сўм ечиб олган 10-синф ўқувчиси ушланди