10:14 / 14.05.2021
2 815

Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини дўппослади (видео)


Андижон шаҳрида ҳайдовчи ЙПХ инспекторини калтаклаб, ўлдириш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Андижон шаҳрида хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмаган ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, автомобиль жарима майдонига олиб кирилган.

Жарима майдонида ҳайдовчи машинадан тушиб, у билан бирга келган ЙПХ инспекторини калтаклаган. Ҳайдовчи ҳаракатларини давом эттириб, машинасидаги ўткир тиғли пичоқни олиб, инспекторни ўлдириш билан қўрқитган.

Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини дўппослади (видео)