
Кадр: Telegram
Ижтимоий тармоқларда автодўкон ходимининг бепарволиги сабаб бир нечта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани тасвирланган видео тарқалди.
Видеодан кўриш мумкинки, автомобиль шиналарини тахлаётган дўкон ходимларининг эътиборсизлиги оқибатида шиналардан бири автомобиль йўлига думалаб кетган. Натижада кескин тормозланишни амалга оширган Nexia-3 автомобилининг орқасига бошқа бир Nexia келиб урилган.
— Shukhrat (@bankir2102) May 18, 2021
Шунингдек, яна бир Nexia-3 автомобили ҳайдовчиси тўқнашувдан қочиш мақсадида тормозни босган ва ортидан ҳаракатланиб келаётган Damas унга келиб урилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар