
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Тарлон» зирҳли автомобилининг дастлабки синов жараёнлари бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Мудофаа саноати қўмитаси.
Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги вазирлик ва идораларнинг буюртмасига мувофиқ, Мудофаа саноати комплекси корхоналарида лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган, замонавий талабларга жавоб берадиган «Тарлон» енгил зирҳланган автомобили куч тузилмалари вазирлик ва идораларининг бир гуруҳ мутахассислари томонидан қўшинлар синовидан ўтказиляпти.
Ушбу тадбирларнинг дастлабки босқичида «Тарлон»нинг баллистик ҳимояси белгиланган стандартлар асосида текширилди, юриш ва турли тўсиқлардан ўтиш қобилияти республиканинг тоғ-адир ва кесишган зоналарида синовдан ўтказилди.
Синов жараёнлари давом этмоқда.
Тарлон АвтомобилиЎзбекистон РеспубликасиМудофаа СаноатиСинов ЖараёнлариЗамонавий ТалабларЗирҳли Транспорт Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар