Деҳқонободда ўқитувчини пичоқлаб ўлдирган қотиллардан бири 17 йилга, яна бири 16 йил муддатга қамалди

1 дақиқа ўқиш2.6K
Деҳқонободда ўқитувчини пичоқлаб ўлдирган қотиллардан бири 17 йилга, яна бири 16 йил муддатга қамалди

Қашқадарё вилояти Деқонобод туманида мактаб ўқитувчисини пичоқлаб ўлдирган фуқаролардан бири 17 йилга, яна бири 16 йил муддатга қамалди. Бу ҳақда вилоят судининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультанти Фарҳод Тилавов маълум қилди.


Маълум бўлишича, Деҳқонобод туманиниинг «Ингичка» МФЙ Найман қишлоғида яшовчи, ҳудуддаги 49-мактабда ишловчи ўқитувчи Б.Қ. 2020 йилнинг 5 ноябрь куни тунги соат, тахминан, 00:00 да ўзига нотаниш икки нафар фуқаро томонидан пичоқлаб ўлдирилган.
«Мактаб ўқитувчиси танасининг саккизта жойидан пичоқлаб ўлдирилган», — деди Фарҳод Тилавов.

Тергов-суриштирув жараёнларидан маълум бўлишича, мактаб ўқитувчиси иккинчи хотини — нишонлик О.Т.нинг севган инсони С.Н. ва унинг таниши Ф.Ж. томонидан пичоқлаб ўлдирилган.

Аниқланишича, марҳум ўқитувчи Нишон туманида яшовчи О.Т.ни иккинчи хотин қилиб олгач, бир муддат қишлоқда яшаган аёл шаҳар ҳаётини қумсаб, эри Б.Қ.нинг Деҳқонобод туманидаги хонадонидан кетиб қолади.

«Аёл турмушга чиқишидан аввал танишган ва севишган, ўзидан кичик ёшли фуқаро С.Н. билан яна кўришиб, топишиб олади. Ва турмуш ўртоғи марҳум Б.Қ.нинг ‘севган йигитингга салом айт’ деган гапини унга айтади. Шу гап сабаб С.Н. таниши Ф.Ж. билан бирга Нишон туманида яшовчи фуқаронинг Lacetti автомобилини буюртма қилиб, Деҳқонобод туманининг Найманига йўл олади. Ҳамда машъум қотилликка қўл уради», — дейилади мазкур қотиллик ҳақидаги маълумотда.

Мазкур қотиллик жиноятини кўриб чиққан Жиноят ишлари бўйича Ғузор тумани суди раиси Наврўз Ашуров судланувчи С.Н.ни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «п» банди (бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топиб, 17 йилга муддатга озодликдан маҳрум қилди. Унинг шериги Ф.Ж.ни шу модда билан айблаб, унга эса 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?