19:30 / 25.05.2021
1 952

Боёвут туманида МИБ томонидан тадбиркор фойдасига 1 млрд. сўм қарздорлик ундирилди


Бюро органлари томонидан тадбиркорлар фойдасига ундирув билан боғлиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ижро ҳужжатлари ижроси таъминланиб, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 15.04.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Боёвут туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасидан ундирувчи “Бекобод асфальт бетон” МЧЖ фойдасига жами 1.000.555 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Боёвут туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича бўлим давлат ижрочиси томонидан Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорларга 10 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш ва ижро ҳужжати ижросини таьминлаш мақсадида, Қонунининг 87-моддаси талабларига мувофиқ, сўровномалар юборилган.

Амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор корхона ҳисобидан ундирувчи “Бекобод асфальт бетон” МЧЖ фойдасига жами 1.000.555 минг сўм миқдоридаги қарздорлик тўлиқ тўлиқ ундирилиб, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддасига асосан амалда тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Боёвут туманида МИБ томонидан тадбиркор фойдасига 1 млрд. сўм қарздорлик ундирилди