21:30 / 26.05.2021
2 673

Ўзбекистон адлия вазири Россия Федерациясидаги ватандошларимиз билан учрашди


Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов 20 май куни Москва шаҳрига хизмат сафари доирасида Россия Федерациясида истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан учрашиб, суҳбатлашди.

Унда юристлар, адвокатлар, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси, шунингдек, Россия юридик ҳамжамиятлари вакиллари иштирок этди.

Учрашув чоғида мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ва юристлар учун яратиб берилаётган янги имкониятлар ҳақида маълумот берилди, шунингдек Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерациясида дуч келаётган ҳуқуқий муаммоларга самарали ечим топиш мақсадида ватандошларимиз билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этишда қонунчилик даражасида кўмак кўрсатиш мақсадида Россия Федерациясида истиқомат қилаётган юрист ватандошларимиз билан долзарб масалалар бўйича доимий учрашувлар ташкил қилиш таклиф этилди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон адлия вазири Россия Федерациясидаги ватандошларимиз билан учрашди