19:35 / 02.06.2021
2 630

Тўртта тоифа коронавирусдан эмланувчилар рўйхатига киритилди


Коронавирусга қарши эмланадиганлар рўйхати кенгайтирилди. Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева маълум қилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотига кўра:
- Чет элга ўқишга борадиган талабалар;
- Оммавий ахборот воситалари (журналистлар, блогерлар);
- Ёзувчилар-шоирлар;
- МТРК ходимлари ҳам эмлаш жараёнларига жалб этилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда ва бу бўйича тегишли рўйхатлар шакллантирилмоқда.

Шу пайтга қадар 65 ёшдан юқори инсонлар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабагача таълим муассасаси ходимлари ҳамда сурункали ҳасталиклар кузатиладиган фуқаролар коронавирусга қарши эмлаш жараёнларида иштирок этаётган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тўртта тоифа коронавирусдан эмланувчилар рўйхатига киритилди