11:13 / 05.06.2021
2 902

TikTok’да беш кундан сўнг қотилга айланишини айтган навоийлик эркакнинг видеоси тарқалди

TikTok’да беш кундан сўнг қотилга айланишини айтган навоийлик эркакнинг видеоси тарқалди

TikTok’да навоийлик эркакнинг «беш кундан кейин қотил бўлиши» ҳақидаги видеомурожаати тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

Ўрганиш давомида видеодаги лавҳа 2021 йилнинг 4 июнь куни Навбаҳор тумани «Навкар» маҳалласи Навкар кўчаси 60-уйда яшовчи Э.К. томонидан чиқарилганлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, фуқаро Э.К.нинг собиқ турмуш ўртоғи Ш.З. 2020 йилнинг 13 декабрь куни ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли Э.К. билан жанжаллашиб, ўзининг туғилган жойи Нурота тумани Эшонсудур қишлоғига, отасининг уйига кетиб қолган.

Э.К.нинг қизи Ф.Л. отасининг қўлида қолганлиги сабабли фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судига ажрим ва фарзандини ўзида олиб қолиш мақсадида ариза билан мурожаат қилгани, 2021 йилнинг 2 июнь куни Ф.Л.ни онаси Ш.З.га олиб бериш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиққан.

Қарордан норози бўлган Э.К. 2021 йилнинг 4 июнь куни ўз яшаш хонадонида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда TikTok’да видеомурожаат йўллаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навбаҳор туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, ИИБ ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ички ишлар ва прокуратура ходимлари ҳолатни тўлиқ назоратга олгани маълум қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » TikTok’да беш кундан сўнг қотилга айланишини айтган навоийлик эркакнинг видеоси тарқалди