16:36 / 11.06.2021
2 746

Ер соҳасида қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда?


Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш мавзусида ташкил этилган бугунги Очиқ мулоқотда бир қатор давлат ташкилотлари масъуллари ер соҳасида кутилаётган ўзгаришлар ҳақида гапиришди.

Очиқ мулоқотда Президентнинг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланишда назоратни кучайтиришга оид бир қатор янги тартиблар белгилангани айтилди.

Шулардан энг мухимлари:
— ерга бўлган ҳуқуқ турлари 6 тадан 3 тага қисқартирилади;
— ҳоким қарори асосида ерларни тўғридан тўғри ва текинга бериш бутунлай бекор қилинади;
— айрим тоифадаги шахсларга (ҳарбийлар, кам таъминланган оилалар, турар жойи бузилишга тушганлар) ерларни тўғридан тўғри ва бепул бериш ўрнига аукциондан ер сотиб олиш харажатларини қоплаб бериш тизимини жорий этилади;
— боғдорчилик, полизчилик ва узумчилик ширкатлари тузиш, ёрдамчи қишлоқ хўжалиги юритиш учун ер бериш тартиби бекор қилинади;
— туман ҳокимларининг ер ажратиш бўйича ваколатини тўлиқ бекор қилинди;
— ҳоким қарорлари «е-қарор» ахборот тизимида шакллантирилади;
— ҳокимнинг айни бир қарори билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш ва бошқа шахсга ажратиш тақиқланади;
— кадастр, прокуратура, адлия органлари ва ҳокимликлар томонидан ер ажратиш устидан давлат назорати амалга оширилади;
— ер соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахсларни моддий рағбатлантирилади;
— ноқонуний эгалланган ерлар тўғрисида хабар бермаслик, уларда қурилган иморатларни коммуникация тармоқларига улаб берганлик учун янги маъмурий жавобгарлик киритилди;
— ер соҳасида барча маъмурий жарималарни тайинлаш ваколати кадастр органларига ўтказилади;
— ерни ноқонуний сотганлик учун янги жиноий жавобгарлик киритилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ер соҳасида қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда?