Келин бу қилмиши учун уч йилгача қамалиши мумкин

1 дақиқа ўқиш4.2K
Келин бу қилмиши учун уч йилгача қамалиши мумкин
Фарғона вилояти Риштон туманида келин қайнонасининг 9,8 миллион сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлагани маълум бўлди, дея хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 13 июнь куни «Ар-Рошидоний» МФЙ ҳудудида яшовчи С.Д. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 12 июнь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасидаги темир сейфни калит танлаш йўли билан очиб, нархи 4 200 000 сўмлик икки дона тилла сирғаси, нархи 3 600 000 сўмлик бир дона тилла занжир, нархи 2 000 000 сўмлик бир дона тилла узугини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, содир этилган ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни жабрланувчи С.Д. исмли аёлнинг бирга яшовчи келини К.Х. содир этганлиги сабабли жиноят иши Жиноят кодексининг 169-модда 1-қисмига (ўғрилик) қайта малакаланган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?