
«Шуни маълум қиламизки, айни пайтда санъаткорнинг аҳволи яхши. Шу боис бу борада ОАВ вакиллари ва юртдошларимиздан асоссиз хабар тарқатмасликларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.
Актрисанинг яқинлари ҳам Kun.uz билан боғланиб, ижтимоий тармоқда тарқалган хабарлар асоссиз эканини маълум қилган.
Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупованинг вафоти ҳақидаги хабарларни даставвал таниқли сухандон Толибжон Исроилов ўзининг Instagram саҳифасида ёзиб қолдирганди.
«Ўзбекистон халқ артисти, миллий театримиз дарғаларидан бири, беқиёс маҳоратли актриса, ниҳоятда нурли ўзбек аёли, онаси Тўтихоним Юсупова оламдан ўтибди. Асллар кетяпти... Аллоҳ жаннатидан жой берсин! Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун!» дея ёзаганди у.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар