10:55 / 09.07.2021
2 720

Қўйлиқ бозорида ИИБ ходимлари сотувчи аёлга куч ишлатгани акс этган видео бўйича ИИВ изоҳ берди


Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги Қўйлиқ бозорида ИИБ ходимлари ва сотувчи аёл ўртасида содир бўлган тортишув видеоси тарқалди. Ҳолат бўйича шаҳар ИИББ матбуот хизмати изоҳ берди.

Маълум қилинишича, 2021 йил 7 июль куни, тахминан, соат 22:00 ларда Тошкентнинг Бектемир тумани Қўйлиқ бозори ҳудудида Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа мутасадди ташкилот ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан қонунда белгиланган санитар-эпидемиологик талабларга риоя этмаган ва ўрнатилган тартиб-қоидаларни бузаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сотувчилари аниқланган.

Уларнинг орасида коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашганлигини била туриб, жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрган 43 ёшли А.Х. ҳам бор эди. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ушбу фуқаронинг ёнида бўлган турмуш ўртоғи — 39 ёшли Б.Х. ҳам карантин талабларини бузган, бироқ ички ишлар органлари ходимлари ушбу аёлга огоҳлантириш берган бўлган. Шунга қарамасдан, аёл турмуш ўртоғига нисбатан қонуний чора кўрилишига тўсқинлик қилиш мақсадида баённома расмийлаштириш жараёнига аралашиб, бақириб, шовқин кўтаришни бошлаган, ходимларга фаол қаршилик кўрсатиб, атрофдагиларни ўзига жалб этишга ҳаракат қилган.

Ушбу шовқин-суронни тўхтатиш ва Б.Х.ни тинчлантириш ҳамда профилактик суҳбат ўтказиш мақсадида у хизмат автобусига таклиф этилган. Бироқ бу аёлнинг янада кўпроқ шовқин кўтаришига ва ноўрин ҳаракатлар қилишига сабаб бўлган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари вазиятни янада мураккаблаштирмаслик ҳамда сотувчи аёл томонидан жаҳл устида моддий ёки бошқа зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида уни автобусга мажбурий тарзда кузатиб қўйишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўйлиқ бозорида ИИБ ходимлари сотувчи аёлга куч ишлатгани акс этган видео бўйича ИИВ изоҳ берди