02:18 / 12.07.2021
1 944

Бухоро вилоятида қўшмачи фош этилди


Фото: ИИВ
Ғиждувон тумани ИИО ФМБ томонидан берилган маълумотга кўра, туманнинг Оқработ маҳалласида яшовчи, 40 ёшли аёл, А.А. исмли қизни Барака маҳалласига қарашли чўл массивига олиб бориб, икки нафар эркак билан жинсий алоқа қилиши учун шарт-шароит яратиб бериб, эвазига мижозлардан 100.000 сўм пулларни олган вақтда тезкор ходимлар томонидан ушланган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухоро вилоятида қўшмачи фош этилди