21:50 / 13.07.2021
2 009

Алимент тўламаган қидирувдаги ота Наманганда ушланди


Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 26.05.2015 йилдаги 33893/15-сонли буйруғига асосан қарздор М.Низомовдан ундирувчи Н.Жумаева фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари фойдасига алимент ундириш белгиланган.

Мазкур суд қарори Бюронинг Фарғона туман бўлимига 06.04.2020 йилда келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилиб қарор нусхаси М.Низомовга тақдим этилган.

Бироқ, қарздор 2,1 млн. сўм алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаб яшаш манзилидан чиқиб кетганлиги сабабли 25.05.2021 йилда унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бюронинг қидирув инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида 05.07.2021 йилда қарздор М.Низомов Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги чорва фермер хўжалигида ишлаётганлиги аниқланиб, Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси қидирув инспекторлари билан ҳамкорликда ушланган.

Қарздор М.Низомов Бюронинг Фарғона туман бўлимига келтирилиб, ҳозирда у билан боғлиқ тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент тўламаган қидирувдаги ота Наманганда ушланди