10:53 / 14.07.2021
2 823

Амир Темур хиёбонида нималар содир бўлди? ИИББ изоҳ берди


Ижтимоий тармоқларда тарқалган Амир Темур ҳиёбонида кўплаб фуқаролар тўпланганлиги акс этган видеотасвир юзасидан расмий маълумот берилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 июль куни тахминан соат 22.30 ларда Тошкент шаҳрига Instagram ва Youtube ижтимоий тармоқларида «Субо» номи билан танилган блогер – 1999 йилда туғилган Россия фуқароси Мамедов Субхан Мурад ўғли ташриф буюрган. Бундан олдинроқ у ўзининг саҳифасида тез орада Тошкентда бўлишини ва обуначилари билан учрашиб, уларга пул тарқатишини маълум қилган. Пойтахтимизнинг Амир Темур ҳиёбонида Мамедов С.ни кутиб олиш учун 150-200 га яқин фуқаролар йиғилган.

Ҳозирги кунда эпидемиологик вазиятни инобатга олиб, юртимизда карантин чекловлари ўрнатилганлиги сабабли, ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан фуқароларга карантин қоидаларига риоя этишлари ҳамда оммавий равишда тўпланмасликлари тушунтирилган ва фуқаролар тарқатилган.

Блогер Мамедов С. билан профилактик суҳбат ўтказилган. Мазкур воқеада қонун бузилиши ҳолатлари ва тартибсизликлар юз бермаган.

Субхан Мамедовнинг сўзларига кўра, у Нукусда саратонга чалинган обуначисини ўз жамоаси билан Дубайга олиб кетиш учун келган. Кечаси Тошкентдан учишлари кераклиги сабаб йўлда Instagram’даги саҳифасига обуначиларини Амир Темур ҳайкали олдида кутишини ёзиб қолдирган.

«Майдон атрофидан ўтаётганимда жуда кўп оломон йиғилганини кўрдим. Машинадан тушишим билан одамлар мени ўраб олди. Бу ердан кетиш кераклигини тушундим ва полициячилар [ИИБ ходимлари] машинамга ўтиришимга ёрдам берди. Агар улар ўз вақтида чора кўрмаганида, барчаси ёмон тугаши мумкин эди…», — дейди блогер.

Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларимиздан бундай мазмундаги чақириқларга учмасликларини ва карантин қоидаларига риоя этган ҳолда оммавий равишда тўпланмасликларини сўраган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Амир Темур хиёбонида нималар содир бўлди? ИИББ изоҳ берди