18:00 / 14.07.2021
3 110

«Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати» китобида хатоликлар чиққани сабаб уни сотиб олинган жойга топшириш тавсия этилди


Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда «Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати» номли китобда «Бақара» сурасидаги хатоликлар тўғрисидаги хабарлар кенг тарқалмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати ушбу масала юзасидан идора мутахассислари ўрганишлар олиб борганини маълум қилди.

Аниқланишича, хатоликлар, асосан, «Бақара» сурасида йўл қўйилган бўлиб, оятлардаги арабча сўзлар техник ишланмалар натижасида ўринлари алмашиб кетган.

Китобни нашрга тайёрловчи Мирфатҳулло Қодировнинг вакили — фарзанди Миродил Қодиров мазкур хатоликлар охирги чоп этиш жараёнида, яъни китоб макетини компьютер дастуридан босмахона файлига ўгиришдаги эътиборсизлик оқибатида йўл қўйилганини эътироф этган ҳамда барча мусулмонлар ва китобхонлардан узр сўраган.

Шунингдек, муаллифлардан бири сифатида қайд этилган Таваккал домла Кенжаев («Эшон Бобохон» масжиди имоми) эса ушбу китобни тайёрлаш ва нашр этишда мутлақо иштирок этмагани, унинг розилигисиз исмлари ёзилгани маълум бўлган. Нашрга тайёрловчи масъуллар Таваккал домла Кенжаевдан ҳам юзага келган ноқулайликлар учун кечирим сўраган.

«Нашрга тайёрловчилар ‘Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати’ китобини қайтариб олишни ўз зиммасига оладилар. Ушбу нуқсонли китобни топшириш учун Тошкент шаҳри ‘Чорсу’ мавзесида жойлашган ‘Китоблар дунёси’ мажмуасидаги 10-растага топшириш мумкинлиги маълум қилинади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда яшовчи фуқаролар эса ўзлари сотиб олган сотувчиларга топширишлари тавсия этилди. Ўз навбатида, китобнинг нуқсонли жойини тўғрилаб бериш кафолатини ҳам нашрга тайёрловчилар ўз зиммаларига олади», — дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Қуръони карим суралари ва дуолари фазилати» китобида хатоликлар чиққани сабаб уни сотиб олинган жойга топшириш тавсия этилди