20:00 / 17.07.2021
3 970

Сурхондарёда ёш аёлнинг сочи кесилиб, самосуд қилиниши юзасидан баёнот берилди


Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ
Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида 29 ёшли аёлни қайчи тиқиб, сочларини кесиб самосуд қилишгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йил 17 июнь куни соат 08:00ларда Б.Эъзоза ўзининг фарзанди, вояга етмаган О.Маржона ҳамда қариндоши А.Дилнозалар билан бирга Шўрчи тумани «Наврўз» маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтган автомобиль йўли четки қисмидаги пиёдалар йўлакчасида С.Албинани учратиб, у билан илгаридан бўлиб келган низоли вазияти бўйича ўзаро жанжаллашишади.

У ўз шериги А.Дилноза билан биргаликда С.Албинани қасддан уриб дўппослаб, ўзи билан биргаликда олиб келган 1 дона қайчи билан С.Албинанинг сочларини кесиб, унга тан жароҳати етказишган.

Ҳолат бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, фуқаро С.Албина олган тан жароҳати «Енгил тан жароҳатлар» эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Эъзоза ва А.Дилнозаларга нисбатан 2021 йил 3 июль кунида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди ва 277-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда ёш аёлнинг сочи кесилиб, самосуд қилиниши юзасидан баёнот берилди