10:10 / 19.07.2021
3 814

Бухорода 60 ёшли аёл ўз уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди


Бухоро вилоятининг Жондор туманида ўз уйида фоҳишахона ташкил қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Жондор тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 60 ёшли аёл ўз уйида 50 минг сўм эвазига бир аёл ва бир эркакнинг жинсий алоқа қилиши учун барча шарт-шароит яратиб бериб, фоҳишахона сақлаш жиноятини содир қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу жиноятни содир этишда айбдор деб топилган шахс БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача (12 миллион 250 минг сўмдан 18 миллион 375 минг сўм) миқдорда жарима ёки 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода 60 ёшли аёл ўз уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди

Жамият янгиликлари