
Собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов ИИВ тизимидаги ходимларни ҳақорат қилганликда айбланиб, унга нисбатан иш очилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Жаҳонгир Отажонов Ички ишлар вазирлиги тизими ходимларини ҳақорат қилган видеомурожаатини жойлаштириб, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаган.
Жаҳонгир Отажоновнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида у юқоридаги видеомурожаатида айтиб ўтган ҳақоратли гапларни жаҳл устида айтганини, Республика ҳукумати ва ички ишлар органлари ходимларига нисбатан ҳеч қандай шахсий адовати йўқлигини таъкидлаб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.
Жаҳонгир Отажоновнинг қилмишида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш)да кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар 2021 йил 23 июлда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига тақдим этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар