11:25 / 25.07.2021
2 153

Бизнес омбудсманнинг тадбиркорларга мурожаати


Ҳурматли тадбиркорлар!
 
Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ва тадбиркорлик фаолиятига Давлат аралашувини имкон қадар чеклаш борасида сўнгги йилларда қатор ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳеч кимга сир эмас. 

Айнан хусусий тадбиркорликни Давлат томонидан қўллаб қувватлаш мақсадида халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда Бизнес омбудсман институти жорий этилди. Шунингдек бевосита Бош Вазирга бўйсунувчи тадбиркорларни мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ҳар бир туман ва шаҳарда Бош Вазир қабулхоналари ташкил этилди. Бундан ташқари айнан шу йўналишда Савдо саноат палатаси ва бир неча жамғарма ва агентликлар фаолият кўрсатиб келмоқда.

Шу билан бирга айнан шу йўналишларда келиб тушаётган мурожжатлар таҳлили соҳада айрим тадбиркорларнинг индивидуал муаммоларидан ташқари ҳали ҳам ўз ечимини топмаган тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда. Хусусан тадбиркорлар фаолиятини Давлат органлари томонидан назорат қилишдаги муаммолар, солиқ тизимидаги қўшилган қиймат солиғини амалиётга жорий этишда юзага келаётган тушунмовчиликлар, банк кредитларини узайтириш ва мижозларга индивидуал ёндошув тизимининг йўқлиги, ер майдонлари ажратиш ва коммуникация тармоғига уланишдаги муаммолар шулар жумласидандир.

Ҳеч кимга сир эмас, айрим муаммолар шахсан Давлат раҳбари томонидан кўтарилиб назоратга олингандан сўнггина ўз ечимини топмоқда.
Тадбиркорларнинг иқтисодиёт ва жамиятда тутган ўрни, уларга бўлган эътибор натижаси ўлароқ яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ушбу тадбирда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, Республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Шу муносабат билан Бизнес омбудсман, тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, Савдо саноат палатаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларида 11-00 қисқа рақам ва (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06 телефон рақамлари, шу ташкилотларнинг интернет тармоқлари орқали тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ўз таклифларингизни етказишингиз мумкин.

Ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолдирилмасдан индивидуал ёки умумлашган тарзда очиқ мулоқотга киритилиши режалаштирилган.
 
 Бизнес Вакил Девони матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бизнес омбудсманнинг тадбиркорларга мурожаати