18:16 / 25.07.2021
2 498

Сотувчига пичоқ тираб, кассадаги пулларни ўмариб кетган 4 шахсдан 2 таси қўлга олинди


Кадр: Видеодан скриншот
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган дўконга 4 нафар шахс кириб, сотувчига пичоқ тираб, кассадан пулларни ўмариб кетгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ матбуот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, 23 июль куни соат 13:15 да Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 4 нафар номаълум шахс Олтинтепа кўчасидаги дўконга кириб, 26 ёшли сотувчи Х.И.га пичоқ билан таҳдид қилган ҳолда, мобил телефон ва кассадаги 4 миллион сўм пулни олиб, воқеа жойини тарк этган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида гумонланувчилар муқаддам судланган 47 ёшли Д.Л., 43 ёшли В.Н., 45 ёшли А.К. ва 37 ёшли Д.Ш. экани маълум бўлди.

Айни вақтда Д.Л. ва В.Н. қўлга олинган, А.К. ва Д.Ш.ни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сотувчига пичоқ тираб, кассадаги пулларни ўмариб кетган 4 шахсдан 2 таси қўлга олинди