07:00 / 05.08.2021
5 624

Ўзбекистонда илк маротаба Оилавий болалар уйи ташкил қилинди


Фото: Миллий гвардия матбуот хизмати
Ўзбекистонда илк маротаба Оилавий болалар уйи ташкил қилинди, дея хабар бермоқда Миллий гвардия матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев раислигида 28 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага яқин муҳитда тарбиялаш, билим ва маънавиятли, ватанпарвар инсонлар этиб вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада янги тизим жорий қилиниши ва бунга Миллий гвардия масъул этиб белгиланиши таъкидланган эди.

Ушбу вазифани амалга ошириш борасида Миллий гвардия қўмондони Тошкентда Оилавий болалар уйи ташкил қилиш истагида бўлган фуқароларни қабул қилиб, уларга қисқа муддатларда барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилиши юзасидан тегишлилиги бўйича масъул вазирлик ва ташкилотлар ходимларига топшириқлар берган эди.

Амалга оширилган ишлар натижасида 4 август куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида илк маротаба Умида ва Полвон Турдиалиевлар оиласи 21-сонли Меҳрибонлик уйидан 5 нафар ўғил-қизни ўз тарбиясига олиб, Оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйди.

«Мазкур Оилавий болалар уйи очилиш маросимида Миллий гвардия қўмондонлиги, Юнусобод туман ҳокимлиги ва бошқа масъул вазирлик ҳамда ташкилотлар мутасадди раҳбарлари иштирок этиб, Умида Турдиалиева бошлаган ушбу олижаноб ишга муваффақият тилаган ҳолда, доимо кўмакдош бўлишларига ҳамда оила аъзосига айланган ушбу ўғил-қизларнинг маънавиятли ва ватанпарвар бўлиб камол топишларига ишонч билдирди», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда илк маротаба Оилавий болалар уйи ташкил қилинди