
Муфтий Усмонхон Алимовнинг даволаниши давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
«Маълум киламизки, Москва шаҳрида жойлашган клиникалардан бирида даволаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ўпка ва қон-томир касалликлари, хусусан ўпка пневмонияси бўйича муолажалар олмоқдалар.
Айни кунларда ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Даволаш тадбирлари тажрибали шифокорлар томонидан тиббиёт соҳасининг илғор ютуқларини қўллаган ҳолда давом эттирилмоқда», дейилади хабарда.
Муфтийнинг Москвада даволанаётгани ўтган ойда маълум бўлганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар