20:17 / 13.08.2021
2 793

Нурмат Отабеков: «Ўзбекистонда коронавирус бўйича вазият яхшиланмоқда»

Нурмат Отабеков: «Ўзбекистонда коронавирус бўйича вазият яхшиланмоқда»
Ўзбекистонда коронавирус бўйича вазият ижобий томонга ўзгаряпти. Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков брифинг давомида маълум қилди.

– Коронавирус бўйича вазият барқарорлашдими? Айрим шифохоналар ўзининг асл фаолиятига қайтяпти. Балки, бу вазият ижобий тарафга ўзгарганидан даракдир?
- «Юқумли касалликлар авж олган вақтда баъзи соматик шифохоналарни профилини ўзгартириш ва бошқа бир касалликни, айнан дейлик, коронавирус касаллигини даволашга ихтисослаштириш амалиёти мавжуд. Бу амалиётни республика шароитида кўп қўллашимизга тўғри келяпти.

Шу билан биргаликда коронавирусга қарши ихтисослашган шифохоналарни меҳнатлари самарадорлиги баробарида вазият бир мунча ижобий томонга ўзгараётгани сезиляпти. Шу нуқтайи назардан, ихтисослигини вақтинча ўзгартирган баъзи шифохоналар асл фаолият турига қайтяпти», – дейди Нурмат Отабеков.

Маълумот учун, 12 август ҳолатига кўра, 948 кишида коронавирус, 521 кишида пневмония қайд этилди ҳамда 12 бемор вафот этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нурмат Отабеков: «Ўзбекистонда коронавирус бўйича вазият яхшиланмоқда»