17:00 / 24.08.2021
1 964

Божхона расмийлаштируви муддати 3 кундан 1 кунга қисқартирилади

Божхона расмийлаштируви муддати 3 кундан 1 кунга қисқартирилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Парламент хабарига кўра, қонун лойиҳаси билан 75та моддага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Божхона назоратини соддалаштириш йўналишида божхона расмийлаштируви муддати 3 кундан 1 кунга қисқартирилмоқда. Товар ва транспорт воситаларини тегишли божхона режимларига жойлаштириш мақсадида талаб этиладиган рухсатномалар бериш тартиби бекор қилиняпти.

Божхона тўловлари тўланишини соддалаштириш йўналишида божхона тўловларини ундиришнинг соддалаштирилган тартиби – Ягона божхона тўлови ундиришни назарда тутувчи нормалар белгиланмоқда.

Божхона маъмурчилиги йўналишида ваколатли иқтисодий оператор институти жорий этилгани муносабати билан янги модда билан тўлдирилмоқда.

Депутатлар фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан товарларни экспорт ва импорт қилиш жараёнидаги мавжуд тартиботларни янада соддалаштириш орқали расмийлаштирув жараёнлари тезлашади ва шаффофлиги таъминланади.

Мажлисда қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхона расмийлаштируви муддати 3 кундан 1 кунга қисқартирилади