20:54 / 24.08.2021
2 409

Президент: «Ҳамма жойни арчазор қилмасдан маҳаллий шароитга мос дарахт етиштириш керак»

Президент: «Ҳамма жойни арчазор қилмасдан маҳаллий шароитга мос дарахт етиштириш керак»
Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор ўтказилмоқда. Давлат раҳбари ўз чиқиши давомида маҳаллий шароитга мос дарахт кўчатларини экиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда.

Автомобиль йўллари, дала четлари, барча аҳоли масканларида октябр-ноябр ойларида 55 миллион дона кўчат экилиши лозим. Келгуси йил баҳор мавсумида 70 миллион дона тут, павловния, мевали ва манзарали дарахтлар, шунингдек тез ўсувчи ва бошқа кўчатларни экиши шарт. Ҳамма жойни арчазор қилмасдан, унинг ўрнига маҳаллий шароитга мос дарахт етиштириш лозим, — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари шунингдек ушбу кўчатларнинг парваришига алоҳида эътибор қаратди. Президент бу масалада Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларини ўрнак сифатида кўрсатди.

Мисол учун, Чироқчи туманидан ўтувчи «Самарқанд – Қарши» магистрал йўлининг 35 километр узунликдаги қисмининг ҳар икки томонида, томчилатиб суғориш йўли билан 30 минг туп манзарали дарахт экилган.

Ушбу дарахтларни парваришлаш учун, Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан, 140 нафар маҳаллий аҳоли жалб қилинган. Натижада, 90 фоиз экилган дарахтлар кўкарган
, — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент ўз нутқи давомида Самарқанд шаҳридаги 75 километрлик шаҳар ирригация тизими қайта тиклангани туфайли сўнгги 2 йилда дарахтларнинг қуриб қолиши 90 фоизга камайгани ҳамда шаҳардаги ҳаво ҳарорати 2 даражага пасайганини алоҳида таъкидлади. Аммо ҳамма ҳудудларда ҳам вазият бунчалик яхши эмас.

Лекин, бошқа ҳудудларда экилаётган дарахтлар парвариш қилинмагани ёки суғориш тизими издан чиққани боис 60-70 фоиз дарахтлар қуриб қолмоқда. Мисол учун, Нукус шаҳрида – 70 фоиз, Навоий шаҳрида – 65 фоиз, Наманган ва Фарғона шаҳарларида – 60 фоиз ирригация тармоқлари ишдан чиққан, — деди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент: «Ҳамма жойни арчазор қилмасдан маҳаллий шароитга мос дарахт етиштириш керак»