Президент: Бизда имконият ва салоҳият етарли

Янги Ўзбекистонни бунёд этишда рақобатдош иқтисодиёт тармоқларини яратишга алоҳида эътибор қаратилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.
«Биз бугун Янги Ўзбекистонни бунёд этишда рақобатдош иқтисодиёт тармоқларини яратишга алоҳида эътибор қаратиб, барча соҳаларда маррани катта олмоқдамиз. Энг муҳими, бунинг учун бизда имконият ва салоҳият етарли.
Бугунги тадбирда иштирок этаётган барча меҳмонларимиз ва лойиҳа иштирокчиларини, энергетика соҳасида янги уфқларни очиб берадиган ушбу лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилгани билан чин қалбимдан табриклайман.
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни яқинлашиб келаётган энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этаман», деди Президент маросим якунида.
Тадбирда Бирлашган Араб Амирликлари, мамлакатимиз энергетика тармоғи ва жамоатчилиги вакиллари сўзга чиқди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!«Биз бугун Янги Ўзбекистонни бунёд этишда рақобатдош иқтисодиёт тармоқларини яратишга алоҳида эътибор қаратиб, барча соҳаларда маррани катта олмоқдамиз. Энг муҳими, бунинг учун бизда имконият ва салоҳият етарли.
Бугунги тадбирда иштирок этаётган барча меҳмонларимиз ва лойиҳа иштирокчиларини, энергетика соҳасида янги уфқларни очиб берадиган ушбу лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилгани билан чин қалбимдан табриклайман.
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни яқинлашиб келаётган энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этаман», деди Президент маросим якунида.
Тадбирда Бирлашган Араб Амирликлари, мамлакатимиз энергетика тармоғи ва жамоатчилиги вакиллари сўзга чиқди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…