
Жиззах шаҳрида бир аёлни зўрлаб, унинг телефони ва пулларини олиб қўйган шахслар ушланди, деб хабар беради «Постда» нашри.
Маълум қилинишича, шаҳарнинг «Сайилжойи» маҳалласида яшовчи Н.Х. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, тунги соат 02:30 лар атрофида кўчада уни бир неча шахс Nexia русумли автоуловга мажбурлаб чиқариб олгани ҳақида ариза билан мурожаат қилган.
Аёлнинг сўзларига кўра, ушбу эркаклар уни «Обод» маҳалласи ҳудудида зўрлаган, шунингдек, сумкасида бўлган уяли алоқа воситаси ва 100 минг сўм пулини олиб қўйган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Жиззах шаҳрининг «Кўтарма» маҳалласида яшовчи Ж.Ш., «Алишер Навоий» маҳалласида истиқомат қилувчи Д.Н., «Тошлоқ» маҳалласида яшовчи Ж.Ю. томонидан содир этилгани аниқланган.
Айбланувчилар ҳибсга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар